Поиск
RUUZ

Назначения

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Аҳмад Фарукни қабул қилди.

80views0replies
0

ТИВ

2023 йил 13 март куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Аҳмад Фаруқдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Покистон ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқалари, шунингдек, минтақалараро ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда бўлажак тадбирларнинг жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.
80views0replies
0

Комментарии