Поиск
RUUZ

Общество

Абдулла Қодирий номидаги боғни Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор компания реконструкция қилади

Компания Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини қарийб 33 млрд сўмга реконструкция қилади.

220views0replies
0

adolat24.uz

Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш учун тендерни "Discover Invest" МЧЖ қўлга киритган. Компания қарийб 33 млрд сўмга боғни реконструкция қилади.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Olmazor Business City янги тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси 21 февраль куни Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғини реконструкция қилиш учун 34 млрд 88 млн сўмлик тендер эълон қилган.
Мазкур тендерни қарийб 33 млрд сўмлик таклиф билан "Discover Invest" МЧЖ қўлга киритган. 
Маълумот ўрнида, кеча, 13 март куни эълон қилинган тендер баёнида реконструкция ишларини 270 кун муддатда тугатиш белгиланган.
220views0replies
0

Комментарии