Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон - Афғонистон чегарасини қўриқлаш жараёни билан танишди — фото

Ўзбекистон президенти ДХХ Чегара қўшинларининг Сурхондарё вилоятидаги взводларидан бирига ташриф буюрди.

375views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг Сурхондарё вилоятидаги взводларидан бирига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Маъмурий бинодаги шароитлар, чегарани қўриқлашда қўлланилаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўздан кечирилди. Давлат чегарасини қўриқлашда учувчисиз учиш аппаратларининг аҳамияти таъкидланди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон - Афғонистон чегарасини қўриқлаш жараёни билан яқиндан танишди.
Мамлакатда қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш билан бирга ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялашга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу взвод ёнида ҳам шинам хонадонлар барпо этилган.
Давлат раҳбари шундай хонадонлардан бирида меҳмон бўлди. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашди.
"Ватанимиз ҳимоячиларининг ўз вазифаларини хотиржам бажариши, фарзандлар тарбияси сизларга боғлиқ. Турмуш ўртоқларингизга мададкор бўлиб, катта жасорат кўрсатаяпсиз. сизлар ҳам ватан ҳимоячисисизлар", - деди Шавкат Мирзиёев ҳарбийларнинг рафиқаларига.
Ҳовлида ўйингоҳлар, спорт майдончалари, аёллар учун тикувчилик ва қандолатчилик хонаси ташкил қилинган. Болаларни мактаб ва боғчага элтиш учун автобус йўлга қўйилган.
375views0replies
0

Комментарии