Президент фармони билан Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Меҳриддин Абдуллаев шу кунгача "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. "Ўзбекнефтгаз" АЖга Баҳодиржон Сиддиқов раҳбар этиб тайинланди.