Тошкентда 24 ёшли йигит кўп миқдорда қарз бўлганлиги сабабли ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Миллар”информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, уксус ичиб, ўзини ўлдирмоқчи бўлган йигит шифохонанинг токсикология бўлимига ётқизилган. Маълум бўлишича, у аввалдан пул тикиладиган интернет ўйинларини ўйнаб келган. Кейинчалик, шу каби ўйинлар сабаб катта қарзга кириб қолган.
"Йигит ўта оғир аҳволда олиб келинди. Қариндошларининг сўзларига кўра, у жуда кўп миқдорда уксус ичиб юборган. Натижада, унинг оғиз бўшлиғида кимёвий куйиш кузатилган. Ҳозирда бемор оғир аҳволда", - дейди шифокор.