Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда ўқувчи қиз ўқитувчиси унга тегажоғлик қилганини айтиб, туҳмат қилди

Мактабнинг 6-синф ўқувчиси ота-онасига синф раҳбари унга тегажоғлик қилганини айтиб, шикоят қилиб борган. Шундан сўнг, унинг ота-онаси мактабда жанжал кўтарган.

572views0replies
0

Иллюстрация

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманида мактаб ўқитувчиси ўқувчига тегажоғлик қилгани, қиз уксус ичиб, касалхонада ётганлиги, профилактика инспектори ишни кўрмаётганлиги, судлар, маҳалла эътиборсиз эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Аниқланишича, Каттақўрғон туманидаги мактабларнинг бирида синф раҳбари сифатида ишлаб келаётган ўқитувчи вояга етмаган 6-синф ўқувчисидан 4 кун давомида дарс қолдирганлиги сабабли отасини чақиришини сўраган. Бир оздан сўнг, мактабга ўқувчининг онаси келган.
У билан мактаб маъмурияти гаплашиб, қизининг мунтазам равишда дарс қолдираётганлигини тушунтириб, тушунтириш хати ёзиб беришини сўрашганда, у «ҳеч нарса ёзиб бермайман» – деб, мактабдан чиқиб кетиб, турмуш ўртоғига, қизига ўқитувчиси тегажоқлик қилганлигини айтган. Шундан кейин, ўқувчининг отаси келиб, синфхонада гуруҳ раҳбарига бақириб, уни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, ёқасидан тортиб, жанжал кўтарган.
Қизнинг онаси ҳамда ўқувчи қизнинг тушунтириш хатида ўқитувчининг тегажоғлик қилганлиги тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаган.
Тўпланган ҳужжатлар юзасидан қизнинг отасини хатти-ҳаракатида МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик), онасиникида эса, 40-моддасида (Туҳмат) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Каттақўрғон туман судига юборилган.
Суд органи томонидан ўқувчининг ота-онасига нисбатан жарима жазоси қўлланилган.
572views0replies
0

Комментарии