Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Changan юк машинаси аввал Matiz билан кейин Cobalt билан тўқнашган.

327views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 11 март куни соат тахминан 13:00 ларда Олмазор тумани Ахмад Дониш кўчасидаги «Тахтапул» кўприги устида 2002 йилда туғилган С.Ю. Changan русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган 1981 йилда туғилган Б.К.га тегишли Matiz билан тўқнашган ва бошқарувни йўқотиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 1984 йилда туғилган Ф.Х.нинг Cobalt'ига урилган. 
ЙТҲ натижасида Matiz йўловчилари: 1984 йилда туғилган T.A. ҳамда 2002 йилда туғилган А.Ғ. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
327views0replies
0

Комментарии