• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 11 марта 2023

Оксана Чусовитина Жаҳон кубогининг учинчи босқичини кумуш медаль билан якунлади

Ўзбекистонлик гимнастикачи Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди.

222
0
Instagram

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган Жаҳон кубогининг учинчи босқичини ҳам медаль билан якунлади. Оксана таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди.

Икки уриниш натижасига кўра, Оксананинг чиқиши ҳакамлар томонидан 13.433 балл билан баҳоланди. Ўзбекистонлик спортчи фақатгина франциялик Колин Деваллардан камроқ балл тўплади. Шу тариқа, спортчи қаторасига учинчи бор Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан аввалги босқичларда у бронза медалларига сазовор бўлган эди.

Таяниб сакраш, аёллар:

Олтин: Колин Деваллар (Франция) – 13.683

Кумуш: Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13.433

Бронза: Линмин Ю (Хитой) – 13.383

222
0