Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода автобусда йўловчи қизга шилқимлик қилган эркак қамалди

"Автобусда билмасдан ножўя ҳаракат қилдим, Кечирим сўрайман", - дейди судланувчи эркак.

672views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Бухоро шаҳрида жамоат транспортида қизболага тегажоғлик қилган йигит ҳақида хабарлар тарқалгани ҳамда Бухоро вилоят ИИБ ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик. Вилоят ИИБ ўрганиш натижаларини маълум қилди. 
Ўрганиш давомида автобусда қизболага шилқимлик қилган йигитнинг шахсига аниқлик киритилган. Текширув давомида эркакнинг бу ҳаракатида МЖтКнинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари ўзининг тўлиқ тасдиғини топган.
"Соат бирлар атрофида автобусда билмасдан ножоя ҳаракат қилдим, Кечирим сўрайман. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди", - дейди судланувчи эркак.
Тўпланган ҳужжатлар судда кўриб чиқилган. Суд ҳукмига кўра, эркакка нисбатан 15 сутга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
672views0replies
0

Комментарии