Поиск
RUUZ

Общество

IELTS, СEFR каби тил сертификати бор ўқувчилар мактабда шу фан имтиҳонидан озод бўлади — рўйхат

Бу йил мактабдаги якуний имтиҳонларда креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади.

328views0replies
0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий 2023 йил мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонларида креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади. Бу ҳақда президент қарорига таяниб, ЎзА хабар бермоқда.
Қайд этилишича, умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.
Имконияти чекланган мактаб-интернатларида таҳсил оладиган алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчиларга ушбу умумтаълим муассасаларига қўйилган талаблар асосида ўтказилади.
Умумий ўрта таълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда имтиҳонлар ўтказиладиган фанлар бўйича битирувчи синф ўқувчилари учун намунавий имтиҳон материалларини ҳамда баҳолаш мезонларини тайёрлашни Республика таълим маркази амалга оширади.
Имтиҳон материалларини ишлаб чиқишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилиши инобатга олинади ҳамда топшириқ намуналари 2023 йилнинг 1 апрелга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ таълим муассасаларида ўқув машғулотлари жорий йилнинг 25 майига қадар давом этади.
9-синф ўқувчилари учун Жисмоний тарбия фанидан имтиҳонлар жорий йилнинг 1-6 май кунлари ўтказилади.
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлари бундан мустасно.
Шунингдек, 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 26 майидан 15 июнига қадар ташкил этилади.
328views0replies
0

Комментарии