Бекзод Абдуқаюмович Шукуров Ўзбекистон Бош вазирининг матбуот котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.
Шу кунгача Абдулла Ариповнинг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов эди.