Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда эркак Paynet киоски ичидаги пулларни ўғирлаб, киоскни каналга ташлаб юборди — видео

33 ёшли эркак қўлга олинган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

209views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида номаълум шахс озиқ-овқат дўкони ёнида ўрнатилган 31 миллион сўмлик Paynet киоскини ўғирлаб кетди. Ўғирликда гумон қилиниб, 33 ёшли, муқаддам судланган фуқаро Б. қўлга олинди, дея хабар берди ИИВ Матбуот хизмати. 
Текширув давомида маълум бўлишича, эркак киоскни очиб, пулларни ўғирлаган. Шундан сўнг, киоскни каналга улоқтирган. Унинг сўзларига кўра, терминалда 7 миллион сўм бўлган. Эркак бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, қўлга олинган шахс кучли дори воситаларини истеъмол қилган, ўша куни у ҳам дори таъсири остида бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (Ўғирлик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
209views0replies
0

Комментарии