Поиск
RUUZ

Реклама

Payme Ўзбекистонда аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини ишга туширди

8 март шарафига компания одатий табриклар билан чекланиб қолмасдан, ҳақиқатдан ҳам фойдали нимадир қилишга – аёл тадбиркорларга ўз медиа-ресурслари орқали тарғибот қилиш имкониятини беришга қарор қилди.

264views0replies
0

Payme Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир қанча тадбиркор аёллар учун уларнинг фаолиятига эътибор қаратиш мақсадида қамраб олувчи кампания тайёрлади. BeMax Legal юридик корхонаси, ADAMANT MOTORS махсус техникалар сотиш компанияси, PIONI декоратив тўқимачилик бренди, Fiora гуллар салони, Bibi-Khanum меҳмонхонаси ва бошқа корхоналарнинг аёл таъсисчилари шулар жумласидандир.
Март ойи бошидан бери бренднинг ижтимоий тармоқлари, дижитал ва ташқи рекламаларида фақат улар ҳақидаги янгиликлар намойиш этилмоқда. Компания улар учун қисқа реклама роликларини тайёрлади, шунингдек, интервью жараёнида бизнес юритишдаги қийинчиликлар, муваффақиятлар ва муваффақиятсизликлар, уларни ўз брендларини яратишга илҳомлантирган ғоялар ҳақида ўртоқлашишлари сўралди.
Лойиҳанинг шиори «Аёл тадбиркорлиги тарафида» ибораси эди. Лойиҳа асосчилари мақоми ва фаолият туридан қатъий назар, барчани ушбу фаолиятга қўшилишга ва ижтимоий тармоқлардаги #НаСторонеЖенскогоБизнеса ва #АёлТадбиркорлигиТарафида хештегидан фойдаланишга чақиради. У алоҳида эгалик бўладими, ёки йирик корхонами, бундан қатъий назар, аёллар тадбиркорлигини ҳар қандай қўллаб-қувватлаш алоҳида аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда салоҳияти юқори ва ривожланишга интилаётган аёллар сони жуда кўп. Улар қийинчиликларга қарамай, юксак натижаларга эришмоқда, карьера қурмоқда, спорт билан шуғулланмоқда, ўз ишини очмоқда, шунингдек, аҳоли учун янги иш ўринлари яратмоқда.
Ана шундай малакали ва мақсад сари интилувчан аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Payme Ўзбекистондаги барча ишбилармон аёлларни бирлаштирган махсус ягона платформа – growth.payme.uz ни жорий қилди. Унда ҳар бир аёл тадбиркор ўз бизнеси ҳақидаги маълумотларни жойлаштириши ва лойиҳа иштирокчисига айланиши мумкин.
Платформа пайдо бўлганининг биринчи ҳафтасидаёқ юзлаб аризалар қабул қилинган. Ташаббус нафақат, аёл тадбиркорларнинг ўзлари ва инфлюенсерлар, балки Ўзбекистон БМТТД каби халқаро ташкилотлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Ҳар бир хоҳловчи реклама фаолиятининг бир қисмига айланиши мумкин. Бунинг учун аризачи Telegram-ботга ёзиши ва ўз бизнеси ҳақида гапириб бериши керак. Иштирок этиш учун зарур маълумотлар:
- исми;
- телефон рақами;
- бизнес ҳақида қисқача ҳикоя;
- аёл таъсисчининг бизнес элементлари билан фотосуратлари;
- ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга ҳаволалар.
Лойиҳа янгиликларини компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб бориш мумкин.
Instagram: @payme.uz
Facebook: fb.com/payme.uz
Telegram: t.me/payme_uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
264views0replies
0

Комментарии