Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода одамларга қасддан ОИТС тарқатиб юрган эркак ва аёл ушланди

48 ёшли эркак ва 24 ёшли аёл мазкур инфекцияга чалинганлигини била туриб, бошқалар билан жинсий яқинлик қилиб юрган.

195views0replies
0

UzNews.uz

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ОИТС ва ОИВ инфекциясини қасддан бошқаларга юқтирган фуқаролар аниқланган.
Бухоро шаҳар Газлишоҳ кўчасида яшовчи 1975 йилда туғилган шахс вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида 2009 йил 24 февраль куни ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, расман огоҳлантирилган. У фуқародан тилхат олинганига қарамасдан бетартиб жинсий ҳаёт кечириб, 2020 йил ёз ойларидан ҳозирги кунга қадар бошқа бир аёл билан яқин муносабатларда бўлганлиги аниқланган.
Қолаверса, Сирдарё вилоятида яшовчи 1999 йилда туғилган М.С. исмли аёл 2020 йил 13 февралда ОИВ инфекцияси юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, унга бошқа шахсларга юқтирган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган. Лекин 2022 йил август ойидан декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро тумани ҳудудида жойлашган чўл зонасида 4 нафар фуқаролар билан бирга бир неча маротаба жинсий алоқада бўлган.
Юқоридаги ҳар икки ҳолат юзасидан ҳам ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
195views0replies
0

Комментарии