• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 10 марта 2023

Умумхалқ ҳашарини ўтказиш бошқа кунга кўчирилди

Аввалроқ, Ўзбекистонда 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

520
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Умумхалқ хайрия ҳашари 11 мартда эмас, 18 март куни бўлиб ўтиши маълум бўлди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

520
0