Поиск
RUUZ

Реклама

Қирғизистон делегацияси Тошкентдаги Crafers қандолат фабрикасига ташриф буюрди

Crafers қандолат фабрикаси Марказий Осиёдаги энг замонавий ва технологик ишлаб чиқарувчи фабрикалардан бири ҳисобланади.

372views0replies
0

Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Қирғизистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Crafers қандолат фабрикасига ташриф буюрди.
Меҳмонларни NʼMedov холдингининг асосчиси ва Crafers компаниясининг эгаси Нурулла Руземуҳамедов ва NʼMedov компаниялари гуруҳининг вице-президенти Суннатуллаева Муслима Нуруллаевна кутиб олди.
Делегация юқори сифатли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фабрикада фойдаланиладиган замонавий ускуналар, шунингдек, маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган технологиялар билан танишди.
Делегация вакиллари ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг катта ассортименти ва уларнинг халқаро сифат стандартларига, шу жумладан, «Ҳалол» стандартига мувофиқлигини қайд этишди.
Таъкидланишича, қирғизистонлик истеъмолчиларга Crafers маҳсулотлари яхши таниш, чунки 2022 йил якунларига кўра, Қирғизистон Crafers маҳсулотларини импорт қилувчи давлатлар орасида етакчи бўлган.
Crafers қандолат фабрикаси Марказий Осиёдаги энг замонавий ва технологик ишлаб чиқарувчи фабрикалардан бири. Компания 160 турдан ортиқ юқори сифатли ва «Ҳалол» қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаради. 2021 йилдан Crafers компанияси NʼMedov холдингининг бир қисми ҳисобланади.
Бу йил компания ўзининг 5 йиллик юбилейини нишонламоқда. Ушбу кичик вақтдан бери Crafers маҳсулотларини нафақат Ўзбекистонда, балки Осиё, Европа ва ҳатто Африка давлатларида ҳам яхши кўришади ва истеъмол қилишади.
Батафсил маълумотни компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: (+998) 71 207-72-07.
Сайт: crafers.uz
Facebook: fb.com/CrafersUz
Instagram: @crafersuz
Реклама ҳуқуқлари асосида
372views0replies
0

Комментарии