Поиск
RUUZ

Политика

Янги таҳрирдаги Конституцияда Қорақалпоғистонга оид моддалар ўзгаришсиз қолдирилмоқда

Мазкур моддаларнинг мазмун-моҳияти сақлаб қолинади, фақат тартиб сонлари ўзгартирилади.

62views0replies
0

plov.press

Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддаларини ўзгаришсиз қолдирилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича навбатдаги йиғилишда депутат Мухтар Ибрагимов маълум қилди. 
Қайд этилишича, янги Конституцияда амалдаги Kонституциянинг маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши бўлимидаги 70-71-72-73-74-75 - моддалари ўзгаришсиз қолдирилди, фақат тартиб сонлари ўзгартирилади.
Мухтар Ибрагимовнинг айтишича, янги Конституцияда моддалар сони кўпайгани сабаб Қорақалпоғистон Республикаси ҳақидаги моддалар 85-90 - моддаларга тўғри келади.
Шунингдек, Парламент қуйи палатасининг референдум ўтказиш ҳақидаги қарорининг амалдаги конституцияга мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг очиқ суд мажлиси 2023 йил 13 март куни бўлиб ўтиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ёз ойида Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликлардан сўнг президент Шавкат Мирзиёев Нукусга ташриф буюрган эди. Ўшанда президент Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддаларини ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлаганди
62views0replies
0

Комментарии