Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бухоро шаҳрида жамоат транспортида қиз болага тегажоғлик қилган йигит ҳақида хабарлар тарқалди. Бухоро вилоят ИИБ ҳолат юзасидан ўз расмий муносабатини билдирди.
Қайд этилишича, ушбу хабар Бухоро шаҳар ИИО ФМБ да тегишли тартибда қайддан ўтказилиб, масъуллар томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича айбдор шахсга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади.
"Шу ўринда, юқорида келтирилган ёки шунга ўхшаш ҳолатларда Бухоро вилояти ИИБнинг “102” қисқа рақамли электрон тизимига қўнғироқ қилиб хабар беришингизни сўраб қоламиз" - дейилади хабарда.