Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Аниқланишича, ўқитувчи томонидан калтакланган бола 8-синф ўқувчиси бўлган.
«Ушбу ҳолат 5-соат биология дарсида содир бўлди. Ўқитувчи дарс бошламоқчи бўлган, аммо калтакланган ўқувчи телефонини олиб ёнидаги ўқувчиларни расмга олишни бошлаган. Ўқитувчи ўқувчини бир неча маротаба телефонингни йиғиштириб қўй деб огоҳлантирган. Аммо ўқувчи ўқитувчининг гапларига қулоқ солмаган.
Шундан сўнг ўқитувчи ўқувчининг телефонини олиб қўйган. Ўқувчи ўқитувчининг дарс ўтишига халақит қилиб гап қайтарган.Шундан сўнг ўқитувчининг жаҳли чиқиб ўқувчини калтаклаган. Сабаби ўқувчи ўқитувчини турли хил ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган», — деди мактаб ходими.
ЖИБ Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида ўқитувчига оид маъмурий суд иши кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар ўқитувчи аёл МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган6 ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди ва БҲМнинг 3 бараварида миқдорида жарима жазоси тайинланди.