Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +26 даража илиқ бўлади

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

226views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кузатилади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи +25...+28 даража илиқ, жанубда баъзи жойларда +30 даражагача илиқ бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво масаси кириб келиши кутилмоқда.
Эртага Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Якшанба куни республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Бугун ва эртага республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража илиқ атрофида, эртага кундузи +21...+26 даража илиқ бўлади. Якшанба куни ҳаво салқинроқ бўлади, ҳаво ҳарорати +13...+18 даража илиқ бўлади.
10 март куни республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши ҳавфи бор.
10-12 март куни кутилаётган ёмғирлар ҳисобига тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтда: бугун ёғингарчилик кутилмайди, эртага кечга томон ва якшанба куни кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Бугун ва эртага кундузги ҳаво ҳарорати +24...+26 даража илиқни ташкил этади, якшанба куни +17...+19 даража илиқ бўлади.
226views0replies
0

Комментарии