Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда очиқ-cочиқ кийиниб юрадиган аёлларни танқид қилган талаба қиз жаримага тортилди — видео

У аёлларга видеомурожаат қилиб, видеони ижтимоий тармоққа жойлаган. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди.

5123views4replies
-3

Видеодан кадр

2023 йилнинг февраль ойида ижтимоий тармоқларда араб давлатларида кенг тарқалган "бурқа" кийган номаълум аёлнинг "Аёллар эҳтиёт бўлинг" номли видеолавҳаси тарқалди. Унда аёлларнинг ташқи кўриниши танқидга олингани акс этган. ИИВ мазкур видеога муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида мазкур видеоролик муаллифи 2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, пойтахтдаги олий таълим муассасаларининг бирида таҳсил олувчи Қ.Ш. эканлиги аниқланди ва 2023 йил 2 март куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга таклиф этилган.
Суҳбат давомида фуқаро ижтимоий тармоқда аёлларнинг ташқи кўринишига оид муносабатини шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда хорижий сайтларнинг биридан олинган материаллар асосида билдирганлигини, ҳозирги кунда уй шароитида видеолавҳада кўрсатилган ноанъанавий аёллар либосларини (бурқа) тикиш ва аҳолига сотиш билан шуғулланишини маълум қилган.
"Шундай экан, жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишда инсонлар ўзларининг диний ва ахлоқий қарашлари орқали бошқаларга баҳо бериши ёки бошқача кўринишда шахсий ҳаётига аралашиши мумкин эмас.
"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунининг 10-моддасига биноан, мамлакатда ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатиш диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади. Ушбу қонуннинг 5-моддасига кўра, мамлакатда виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликларидан бири сифатида жамоат тартибига, фуқароларнинг соғлиғи ва ахлоқига, ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид солувчи диний ғоялар ҳамда қарашларнинг сингдирилиши ва тарқатилишига қарши курашиш белгилаб қўйилган", - дейилади хабарда.
Шу муносабат билан, суд идоралари томонидан фуқаро Қ.Ш.га нисбатан МЖтКнинг 1842-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида (15 млн сўм) жарима жазоси тайинланди
5123views4replies
-3

Комментарии