• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 марта 2023

Самарқандда Nexia-3 очиқ ертўлага тушиб кетди — видео

20 ёшли ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши сабаб машина қурилиш ишлари олиб борилаётган бинонинг ер тўласига тушиб кетди.

387
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 7 март куни тунги соат 21:40 ларда Самарқанд шаҳар Садриддин Айний кўчасида ҳайдовчи 2003 йилда туғилган Самарқанд туман “Қўлбапоён” МФЙда яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Nexia-3'да йўловчиларсиз ҳаракатланиб бораётиб рул бошқарувни йўқотган.

Натижада, йўлнинг ўнг томонида қурилиш ишлари олиб борилаётган бинонинг очиқ турган ер тўласига тушиб кетиб, ҳаракатдан тўхтаган.

Қайд этилишича, автомашина ҳайдовчиси енгил тан жароҳат олган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам автомашинаси чақирилиб ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб уйига боришга рухсат берилган.

Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

387
0