Поиск
RUUZ

Реклама

Ультра-премиум тоифадаги кўчмас мулк: Imperial Club City'да 28 фоизгача чегирмалар

Турар жой мажмуасининг қурувчилари чегирмалар ва 33 ойгача бўлган узоқ муддатли тўлов ҳақида эълон қилди.

425views0replies
0

Imperial Club City – бу Тошкентнинг Олой бозори ёнида жойлашган ультра-премиум тоифадаги турар жой мажмуасидир.
Хонадонлар сотуви бошлангани муносабати билан чегирмалар амал қилмоқда:
- 33 ойгача фоизсиз муддатли тўлов;
- тўлиқ тўлов қилинганда – 28%.
Шунингдек, муддатли тўлов учун бошланғич тўлов миқдорига қараб 15 фоизгача чегирмалар тақдим этилади.
Клуб-шаҳар форматидаги турар жой
Замонавий дунёда одамлар ўзларига керакли хизматларни олиш учун кўп вақт йўқотишади. Янги турар жой мажмуасида эса бу муаммо ҳал қилинган: Imperial Club City да барча қулайликлар таъминланган.
Мажмуанинг ҳар бир аъзоси учун 2000 кв.м. дан ортиқ ҳудудда коворкинг, чўмилиш ҳавзаси, ҳаммом, сауна, хусусий тез ёрдам хизмати, фитнесс, намозхона, ёзги кафе, ресторан, фитобар ва болалар ўйингоҳи ташкил этилган.
Imperial Club City'нинг яна бир ўзига хослиги – бу кўкаламзорлаштирилган ички ҳовлининг мавжудлигидир. Ҳовли майдони 3,3 гектарни ташкил этади ва унда қуйидагилар бор:
- салқин хиёбон ва замонавий айвончалар;
- фавворалар ва ҳовузлар;
- турли ёшдаги болалар майдончалари;
- спорт майдончалари;
- очиқ осмон остидаги кинотеатр;
- барбекю ҳудуди;
- гаджетлар майдони ва очиқ Wi-Fi;
- велойўлаклар ва велотураргоҳ.
Олий тоифадаги апартаментлар
Imperial Club City мажмуасида 27,5 кв. метрдан 103 кв. метргача бўлган хонадонлар мавжуд. Янада каттароқ уй олишни истаганлар учун лотларни қўшиб олиш имконияти бор.
Аксарият хонадонларда ҳордиқ олиш учун очиқ террасалар бор. Юқори қаватлардаги панорамада шаҳар марказининг гўзал кўриниши акс этади.
Шифтлар баландлиги 3,32 метр бўлиб, панорама деразалар орқали хоналар доим ёруғ бўлади.
Савдо офисидаги шоурумда мижозлар ўз хонадонларининг кўриниши ҳақида тасаввурга эга бўлишлари мумкин.
Тижорий кўчмас мулк
Imperial Club City тижорат учун мўлжалланган кўчмас мулкларни ҳам тақдим этади. Ҳудудда узунлиги 700 метрни ташкил этадиган савдо зонаси бор. Ҳар бир блоклар олдида бутиклар, ресторанлар, кийим-кечак ва мебель дўконлари ва офислар ишга тушади.
Imperial Club City ТЖМда март ойи давомида 28 фоизгача чегирмалар амал қилади. Ультра-премиум мажмуада яшашнинг барча қулайликлари ҳақида маълумотларни савдо офисида, телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали билиб олишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳри, Ниёзбек Йўли кўчаси, 5-йўлак, 29А-уй. Мўлжал: Олой бозори.
Телефон: +998 95 890-77-77
Instagram: @imperialclubcity
Реклама ҳуқуқлари асосида
425views0replies
0

Комментарии