Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ижарага олинган хонадондан ўлик ҳолда топилган россиялик журналист Александр Нечаевнинг ўлими сабаби маълум бўлди

Бош прокуратура суд-тиббий экспертизасининг дастлабки натижаларини эълон қилди.

1325views0replies
0

UzNews.uz

Кеча россиялик журналист Александр Нечаев Тошкентда ижарага олинган хонадондан ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура унинг ўлими сабабини маълум қилди.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Александр Нечаевнинг ўлими "сурункали юрак-ўпка етишмовчилиги, юракнинг сурункали ишемик касаллиги"дан келиб чиққан, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов.
Унга кўра, А. Нечаевнинг танаси кўздан кечирилганда тан жароҳатлари аниқланмаган.
1325views0replies
0

Комментарии