Поиск
RUUZ

Общество

Сирдарёда фермерлар даладаги ўсимлик қолдиқларини ёқиб, табиатга салкам 800 млн сўм зарар етказди

35 нафар фермер ўзбошимчалик билан ўсимлик қолдиқларини ёқиши оқибатида табиатга катта зарар етказилди.

129views0replies
0

t.me/ecogovuz

7 март куни Сирдарё вилояти, Сирдарё туманининг "Шоликор" СИУ ҳудудидаги "Қолгансир" давлат ўрмон ва ов хўжалиги ер майдонида содир бўлган ёнғин юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги ва тегишли ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўрганиш давомида "Қолгансир" давлат ўрмон ва ов хўжалигига қарашли жами 10 гектар ер майдони ёнгани маълум бўлди.
Шундан 2 гектар ер майдонидаги манзарали дарахтлар тегишли тартибда хатловдан ўтказилиб, 4 турдаги 294 дона манзарали дарахт ўсишдан тўхтагани, 4 турдаги 217 дона манзарали дарахт эса ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастлангани аниқланган. Ўсимлик дунёсига 494 миллион 940 минг сўм зарар етказилган.
Ёнғиннинг келиб чиқишига "Шоликор" ва "Синдоробод" СИУ ҳудудида фаолият олиб борувчи 35 нафар фермер томонидан шолидан бўшаган ер майдонидаги ўсимлик қолдиқларининг ёқиб юборилиши сабаб бўлган. Оқибатда 311,7 гектар дала ер майдони ёнган.
Ёнғин оқибатида ернинг унумдор қатламидаги балл бонитети пасайишига сабаб бўлган ҳолатлар бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар қилиниб, 295 миллион 627 минг сўм зарар миқдори белгиланган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
129views0replies
0

Комментарии