Поиск
RUUZ

Общество

Чет элда ота-онасиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Болалар асосан, Россия, Қозоғистон ва Туркиядан олиб келинган.

319views0replies
0

t.me/ombudsmanuz

Ўтган йилда чет элда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди.
 2022 йил мобайнида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисида жами 696 та мурожаатлар қабул қилинган. Алимент олиш ҳуқуқига доир 29 та мурожаатни ўрганиш давомида 2022 йил давомида Бош прокуратура томонидан 71 нафар тарбияланувчиларга ота-оналаридан 389,3 млн. сўм алимент ундириб берилиши таъминланган.
2021-2022 йилларда жами ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган 21 та болалар муассасаси фаолияти тугатилган.
Бугунги кунда республика бўйича жами 139 та оилавий болалар уйлари ташкил этилган бўлиб, уларда 822 нафар болалар тарбияланмоқда.
 2022 йил давомида Россия Федерациясидан жами 37нафар,р Қозоғистон Республикасидан 4нафар,р Туркия давлатидан 2 нафар вояга етмаганлар жами 43 нафар бола Ўзбекистонга қайтариб олиб келинган.
319views0replies
0

Комментарии