Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда "ишни ҳал қилиш" учун пора талаб қилган сохта ИИВ ходими ушланди

У одамларга ўзини ИИВ ходими сифатида таништириб, ички ишлар тизими билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилаётгани аниқланган.

118views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқандда бир фуқаро ўзини Ўзбекистон ИИВда ишлашини айтиб, ички ишлар тизими билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиб бериш эвазига фуқаролардан пул олаётганлиги тўғрисида маълумот олиниб, текширув ўтказилди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати.
Уу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганда у 1992 йил Пастдарғом туманида туғилганлиги, муқаддам ички ишлар органларида ишлаб кейин бўшаганлиги ва бугун вақтинча ишсиз эканлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро ИИБга мурожаат қилиб борган вақтида, қўлга олинган фуқаро ўзини Ўзбекистон ИИВда ишлашини айтиб, нима сабабдан ИИБга келганини сўраб билган. Уни қўрқитиб, ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ундан 5000 АҚШ доллари талаб қилган. Фуқаро ҳам уддабуронлик қилиб ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни ўзига тегишли бўлган телефон аппарати ёрдамида ёзиб олган ва ёзиб олинган овозни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимларига топширган.
Шунга асосан жорий йилнинг 2 март куни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ўзини ички ишлар ходими деб таништирган шахс фуқародан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
118views0replies
0

Комментарии