Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
Шундан келиб чиқиб, март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда, 2023 йилнинг 10 март кунидан 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилаётганлиги маълум қилинди.