Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида банк собиқ бошқарувчиси шериклари билан банкнинг 9 млрд сўмини "еб юборди"

Улар қалбаки ҳужжатлар орқали банкдан 9 млрд сўм кредит олишиб, пулларни МЧЖга ўтказишган ва талон-торож қилишган.

275views0replies
0

UzNews.uz

Пискент туманида 9 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Маълум қилинишича, "Микрокредитбанк" АТБ Пискент филиалида “Kh.S.» ва “A-B" МЧЖлар раҳбари Н.С. ва бошқалар ушбу банк филиали собиқ бошқарувчиси Р.М. билан ўзаро тил бириктиришган.
Улар бошқа банк филиалида гаровга қўйилган мулкларни қалбаки ҳужжатлар асосида такроран гаровга қўйиш орқали тадбиркорлик ва чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун жами 9 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, мазкур маблағларни “P.» МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 28, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
275views0replies
0

Комментарии