Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда зўрлик ва қўрқитиш орқали фуқаролардан пул ундириб келган спортчилар ушланди — видео

Улар одамларни мажбурлаб яланғоч ҳолатдаги тасвирларга туширган ва улардан товламачилик йўли билан пул талаб қилган.

277views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, 22 ёшли йигит Самарқанд вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилган. 
Маълум қилинишича, Жомбой туманида яшовчи 25-30 ёшлардаги аёл фуқароларнинг ишончига кириб, шаҳвоний уйдирмалар уюштириб, 2-3 нафар спортчи йигитлардан иборат жиноий гуруҳ тузган. Фуқароларни қўрқитиш орқали яланғоч ҳолатдаги тасвирларга туширган ва улардан товламачилик йўли билан пул талаб қилган.
Мазкур гуруҳ мурожаат қилган ушбу йигитни ҳам шантаж қилиб, ундан ёзган тилхати, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашинаси "техпасспорти"ни қайтариб олиш эвазига 1500 АҚШ доллари миқдорида пул сўраган.
Аризасида 22 ёшли йигит ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Аризага асосан, Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аёл ҳамда унинг шериклари ушбу йигитдан 1500 АҚШ доллар эвазига унинг ҳужжатларини қайтариб бераётган вақтда далилий ашёлар билан ушланган.
Аёлнинг жиноий шериклари спортнинг миллий кураш, қўл жанги ва бокс ва бошқа турлари билан шуғулланган спортчилар бўлган.
Қолаверса, улар бир нечта жиноятларни ташкил этиб, зўравонликни тарғиб этувчи ҳолатларни жумладан, туҳмат қилиш, ўзгалар мулкини талон- тарож қилиш, товламачилик каби қатор жиноятларни содир этган.
Мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
277views0replies
0

Комментарии