Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентнинг янги ҳокими Ортиқхўжаев қўллаган жазо чорасини бекор қилди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Яшнобод тумани ҳокимига қўлланилган интизомий жазо чорасини олиб ташлади.

266views0replies
0

t.me/poytaxt_uz

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан Яшнобод тумани ҳокимига нисбатан қўлланилган интизомий жазо чорасини Меҳнат кодексининг 183-моддасига кўра олиб ташлади.
Меҳнат кодексининг 183-моддасига кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.
Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.
266views0replies
0

Комментарии