Поиск
RUUZ

Общество

Кешбэк олишда 20 мингдан ортиқ фойдаланувчи шубҳали харидорлар рўйхатига тушди

Солиқ қўмитасининг маълумотларига кўра, шу кунгача 20 мингдан ортиқ фуқаро ўзганинг чекларини эгасининг рухсатисиз рўйхатдан ўтказиб олгани аниқланди.

398views0replies
0

UzNews.uz

Солиқ қўмитаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, шу кунгача Солиқ мобил иловаси орқали 2 099 554 та фойдаланувчига жами 890,1 млрд сўм кешбэк тасдиқлаб берилган. 
Аниқланишича, кешбэкларни тўплаш ва уни олишда фирибгарлик ҳолатлари ёки шубҳали харидорлар кўп учраган. Натижада, 20 мингдан ортиқ фойдаланувчи шубҳали харидорлар рўйхатига тушган.
Шубҳали харидорлар — кешбэкка эга бўлиш учун бошқа фуқаролар чекларини эгасининг рухсатисиз рўйхатдан ўтказган шахслар.
Шу сабаб қўмита фуқаролардан Face ID тизимидан ўтиш кераклиги сўрамоқда
Face ID дан ўтиш талаби босқичма-босқич киритилди. Бунинг учун кўп нарса талаб этилмайди, фақат 2 та амал бажарилади (аксарият 30 секундгача вақт олди), холос:
— жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) киритиш;
— юзни тўлиқ суратга олиб тасдиқлашга юбориш.
398views0replies
0

Комментарии