Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда фуқарони $30 минг эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У ўзининг "қўли узун танишлари" орқали жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 10 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинган.

154views0replies
0

ЎзА

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб маълум қилди ЎзА.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрида туғилган, ҳайдовчилик фаолияти билан шуғулланувчи С.П. маҳаллий фуқаро Ғ.А.ни 30 минг АҚШ доллари эвазига "ўзининг қўли узун танишлари" орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган.
Бунинг учун олдиндан 10 минг, АҚШга борганидан сўнг яна 20 минг долларни бериши мумкинлигини маълум қилган.
Ушбу келишувга кўра, фуқаро С.П. Ғ.А.дан 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан С.П.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.
154views0replies
0

Комментарии