Поиск
RUUZ

Общество

Орол денгизидаги сув сатҳи қарийб ярим метрга кўтарилди

Йўқолиб кетиш арафасида турган Орол денгизидаги сув ҳажмининг сўнгги кузатувлари эълон қилинди.

443views0replies
0

e-cis.info

Мутахассисларнинг фикрича, айни пайтда Орол денгизидаги сув сатҳи 48 см гача кўтарилган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
Орол-Сирдарё ҳавза инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчисининг сўзларига кўра, ҳозирги кунга қадар Шимолий Орол денгизида тўпланган сув ҳажми 27 миллиарддан 18,5 миллиард куб метргача, сув сатҳи эса 40,42 БТМ (Болтиқбўйи тизими метри)гача камайди. 
Сўнгги кузатувларга кўра, 2022 йил октябрь ойидан ҳозирги кунга қадар денгиз сатҳи 40,90 БТМ ёки 48 см гача кўтарилган, тўпланган сув ҳажми эса 19,7 миллиард куб метрни ташкил қилган.
Шу билан бирга, агар ўтган йили Орол денгизига етказиб берилган сув ҳажми 816 миллион куб метрни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 2 ойида 803 миллион куб метр сув олинган.
443views0replies
0

Комментарии