Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +30 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта давомида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

193views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабар беришича, бугун кундуз куни Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек куннинг биринчи ярмида марказий вилоятларнинг айрим жойларида ва республиканинг энг чека жанубида ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи +17...+22 даража илиқ атрофида, жанубнинг баъзи жойларида +23 даража илиқ бўлади.
Эртага, 7 март куни Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кундузги ҳаво ҳарорати +25...+28 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда +30 даража илиқ бўлади.
8 ва 10 март куни республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. 9 март куни ёғингарчилик кутилмайди.
8 март кундузи +15...+18 даража илиқ бўлади, 9-10 март ҳарорат кўтарила бошлайди ва 10 мартга келиб, ҳаво ҳарорати +21...+26 даража илиқни ташкил этади.
6-9 март республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади. 7 март Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида шамол тезлиги соатига 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
6-10 март тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун куннинг биринчи ярмида, 8 мартда кун давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 7-9 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан соатига 7-12 м/с тезликда эсади.
Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати +19...+21 даража илиқни ташкил этади, эртага +25...+27 даража илиқ бўлади, 8-9 март кунлари +17...+19 дарада илиқ бўлади.
193views0replies
0

Комментарии