Поиск
RUUZ

Общество

Туркияга кетган Мудофаа вазирлигининг тиббий отряди Ўзбекистонга қайтиб келди

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар жами 3860 нафар турк фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатишган.

192views3replies
3

Мудофаа вазирлиги

Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг малакали ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтиб келди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан жорий йилнинг 8 февраль куни Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчиларидан иборат тиббий отряди Туркия Республикасига жўнаб кетган эди.
"Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар жами 3860 нафар турк фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатишди, улардан 1795 нафари эркаклар, 1177 нафари аёллар ва 888 нафарини эса болалар ташкил этмоқда", — дейилади хабарда.
Бугун, 6 март куни Тошкент халқаро аэропортида Мудофаа вазирлигининг тиббий отряди ходимларини ОАВ, кенг жамоатчилик вакиллари, мудофаа вазирининг ўринбосари ва бошқа расмийлар кутиб олди.
192views3replies
3

Комментарии