Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда чойхонада ўтирган "ГАИ"ларни видеога олиб, интернетга тарқатган эркаклар қамалди — видео

Маълум бўлишича, дам олиш кунида ходимлар чойхонада овқатланиб ўтирганда бир нечта эркаклар келиб, ходимлар билан тортишиб, уларни видео олган.

568views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилоятида Ички ишлар органи ходимининг чойхонада ўтирганини тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаролар 15 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 
Судланувчи эркакнинг айтишича, бир неча эркак Шаҳрисабздаги чойхоналардан бирида ЙПХ ходимини кўриб қолган. Улар камералар билан ходимнинг ёнига келиб, видеога олган ҳамда ташқарида турган ЙПХ хизмат автомобили ва унинг ичидаги буюмларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Бундан ташқари, ушбу шахслар "102" тезкор рақамига ёлғон ахборот бериб, воқеа жойига шаҳар ички ишлар бўлими тергов-тезкор гуруҳини чақирган.
“Чойхонага “доставка” олиш учун киргандим. Ҳамкасбим ҳам ўтирган экан шу ерда. "Официант"га кўк чой олиб келишини сўрадим, бошқа ҳеч нарса керакмаслигини айтдим. Орадан 10-15 дақиқа ўтди, бир одам кириб келди, орқасидан яна 5 нафар одам тасвирга олиб кириб келди. Овқатланишга ҳаққим йўқми, деб ўзимга ўзим савол бердим. Улар бизга сенлар бу ерда нима қилиб ўтирибсан, сенларга мумкинми бу ерда ўтириш, деди. Тўрт нафари эшикни ушлаб ўтирди, ташқарига чиқишимга ҳам қўймади”, - дейди ЙПХ ходими.
Судда маълум қилинишчиа, ушбу ҳолат ходимнинг дам олиш кунида содир бўлган.
Суд ҳукми билан мазкур 5 нафар эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
568views0replies
0

Комментарии