Поиск
RUUZ

Общество

Одамларни Green Card ютганига ишонтириб, 4 млрд сўм пулни ўзлаштирган бир гуруҳ шахслар қамалди

Аниқланишича, улар 64 нафар самарқандлик ва жиззахлик фуқароларни алдаган. Уларнинг айримларини Green Card ютган қизларга уйлантириш орқали АҚШга юборишни ваъда қилган.

173views0replies
0

Видеодан кадр

Ички ишлар вазирлиги Aхборот хизматининг маълум қилишича, муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган, Самарқанд шаҳрида яшовчи 35 ёшли жиноий гуруҳ раҳбари МЧЖ ташкил этган. У жамиятга 24-25 ёшли қизларни ишчи сифатида ёллаган. Уларнинг режасига мувофиқ, уюшган гуруҳ аъзоларини МЧЖнинг Самарқанд ҳамда Жиззах шаҳридаги филиалларига масъул шахс этиб тайинлаган.
Гўёки улар ўзини Green Card'дан ютуқ чиққан қиз сифатида таништириб, пулларни қўлга киритган ва пулларни гуруҳ раҳбарига етказиб туришган.
Жабрланган фуқаронинг айтишича, гуруҳ раҳбари Green Card ютган қизлар билан никоҳ гувоҳномаси қилдириб, виза олиш учун барча ҳужжатларни тўғрилаб беришни ваъда қилган.
Қолаверса, ютуқ чиқмаган фуқароларга ютуқ чиққанини айтиб, қарз шартномаси, хизмат кўрсатиш шартномаси ва шунга ўхшаш сохта шартномаларни тузган. Фуқароларга авиачипта олиб бериш, АҚШ элчихонасидан виза олиш учун қўлга киритилган пулларни МЧЖнинг ҳисоб рақамига кирим қилгани тўғрисида сохта таклифномалар кўрсатган.
Жиноий гуруҳ жиззахлик 19 нафар, самарқандлик 45 нафар жабрланувчиларнинг жами 4 млрд сўмини қўлга киритган ва ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.
Ушбу ҳолат ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Гуруҳ аъзоларининг айримларига нисбатан 9,9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, жиноий гуруҳдаги 3 нафар қиз эса 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
173views0replies
0

Комментарии