Поиск
RUUZ

Происшествия

Сирдарёда эр коллеж ҳовлисида хотинини пичоқлаб ўлдирди

Шундан сўнг, 40 ёшли эр қўлидаги пичоқ билан ўзини ҳам пичоқлаган.

721views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, воқеа 2 март куни соат 08:20 ларда Янгиер шаҳар тиббиёт коллежи ҳовлисида юз берган.
Шу шаҳарда яшовчи 45 ёшли У.Р. Янгиер шаҳар тиббиёт коллежининг 2-босқич талабаси бўлган турмуш ўртоғи 40 ёшли У.Д. билан тортишиб қолган.
Эр коллежга хотинини қасддан ўлдириш мақсадида бориб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг ўнг бўйин, ўнг ва чап кўкрак, чап оёқ болдир соҳаларига жами етти маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг эр содир қилган жинояти учун жавобгарликдан қочиш мақсадида қўлидаги пичоқ билан ўзининг бўйин ва кўкрак соҳаларига икки маротаба уриб, ўзига-ўзи оғир тан жароҳатлари етказган.
Аёл олган тан жароҳатлари билан Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан касалхонада вафот этган.
Маълум бўлишича, бу оиланинг 3 нафар фарзанди бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатларига киришилди.
Жиноят иши бўйича Янгиер шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
721views0replies
0

Комментарии