Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкентда PLOV and NON оилавий ресторанининг тантанали очилиши бўлиб ўтди

2 март куни Тошкентда PLOV and NON оилавий ресторанининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда байрамона карнай ва сурнай овози остида ресторан асосчилари томонидан қизил тасма кесилди.

932views0replies
0

Тадбир меҳмонлари ёрқин очилиш дастурининг гувоҳи бўлишди: бошловчи, аниматорлар, совғали танловлар, фуршет ва албатта кечанинг асосий таоми – бухороча ош.
Шунингдек, рестораннинг очилишига домла таклиф қилинди ва у янги жой учун дуо берди. Шундан кейин, барча хоҳловчиларга ўзбек оши тарқатилди.
Ресторан интерьери миллий услубда, лекин, замонавий тенденциялар оҳанглари қўшилган ҳолда ишланган. Умумий залда шаҳарлар номлари қўйилган алоҳида кабинкалар бор: Бухоро, Самарқанд ва Хива. Кабинкаларнинг интерьерлари меҳмонларга аутентик интерьер ва шинамлик бирлашувидан баҳраманд бўлиш имконини тақдим этган ҳолда, ҳар бир шаҳарга мос услубда безатилган.
PLOV and NON ресторанининг менюси ўзбек миллий таомларининг кенг танловига эга. Рестораннинг асосий таоми унинг номидан келиб чиққан ҳолда, тўрт хил вариацияда тайёрланадиган ош ҳисобланади: зайтун ёғида тўй оши, чойхона оши, самарқандча ва Бухоро рецепти бўйича диетик ош.
Очилиш маросимида меҳмонларга нафақат ўзбек миллий таомлари, балки қизиқарли кўнгилочар дастур ҳам таклиф қилинди. Танловлар ва совғалар, аниматорлар ва бошловчи бетакрор байрамона ва хурсандчилик муҳитини яратишди.
Тадбир ташкилотчиларининг қайд этишича, PLOV and NON ресторанининг концепцияси ноёб ҳисобланади, чунки у оилавий ресторан ва замонавий услубдаги чойхона форматини ўзида бирлаштириб туради.
«Биз ҳар бир меҳмон мазали таом, шинам муҳит ҳамда дўстлари ва яқинлари билан мулоқот қилишда завқлана олиши мумкин бўлган жой яратишни хоҳлаган эдик. Ресторанимизга ташриф буюрадиган ҳар бир киши ҳақиқий Ўзбекистон руҳини ҳис қилишини ва кўнглининг бир қисмини шу ерда қолдириб кетишини истаймиз».
Кеча якунида меҳмонларга асосий таом – кичик миллий лаганларга солинган ош тақдим этилди. Зираворлар ифори, илиқлик ва шинамлик такрорланмас шарқона меҳмондўстлик муҳитини яратди.
PLOV and NON ресторанининг очилиши юқори даражада ўтди. Ресторан ўзбек таомларини яхши кўрадиганлар ҳамда таомларнинг таъмидан шинам ва аутентик муҳитда баҳраманд бўлишни хоҳлайдиганлар учун энг яхши жойлардан бирига айланиши мумкин.
Манзил: Миробод 41/6. Мўлжал: Mirabad Avenue.
Телефон: +998 95 885 33 88
Instagram: @plovandnon.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
932views0replies
0

Комментарии