Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода 12 млрд сўмга яқин табиий газни талон-тарож қилган АГТКШ мансабдорлари аниқланди

АГТКШ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилган.

128views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Жорий йилнинг 10 февраль куни “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ ҳамда метрология хизмати мутахассислари ҳамкорлигида мавжуд маълумотлар асосида вилоятдаги айрим АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча)ларда олиб борилган ўрганишлар давомида “Солихов Олимжон Фазлиддинович” хусусий корхонасига қарашли 3 та АГҚКШларда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат манфаатларига жами 11 миллиард 847 миллион 744 минг сўм зарар етказилгани ва табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
"Корхонанинг АГҚКШ филиалида 2 дона “KWANGSHIN GEO-350” русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ни ташкил этиб, унинг оқибатида 2022 йилнинг 1 ноябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 3 миллиард 493 миллион 218 минг сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган", — дейилади хабарда.
Шунингдек, корхонанинг АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона “SICHUAN ZW-4.36/3-250” русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ташкил этади. Бунинг натижасида 2022 йилнинг 10 сентябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 5 миллиард 774 минг 443 сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.
Бундан ташқари, корхонага қарашли яна бир АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона “SICHUAN ZW-4.36/3-250” русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ташкил этади. Бунинг оқибатида 2022 йилнинг 13 сентябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 2 миллиард 580 миллион 83 минг сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.
Тўпланган ҳужжатларга кўра, корхона мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жуда кўп миқдорда ўғирлик содир этишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилган.
128views0replies
0

Комментарии