Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент шаҳар ИИББ ота-оналарни "Рёдан" ҳаракатидан огоҳлантирди

Мазкур халқаро ёшлар ҳаракати аъзоларининг ўргимчак расмли футболкалар кийган ҳолда тажовузкор ҳаракатларни амалга ошириши аниқланган.

608views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, шаҳар ИИББга япон комиксларидан бирининг қаҳрамонларидан илҳомланган "Рёдан" халқаро ёшлар ҳаракати мухлислари Ўзбекистонда ҳам борлиги ҳақидаги хабарлар келиб тушган.
Дастлаб "Рёдан" ҳаракати ташкил этилганда, интернетдаги бир нечта виртуал жамоалардан иборат бўлган. Улар япон анимация санъати мухлислари бўлиб, ўсмирларни қизиқишлари бўйича бирлаштиришдан бошқа мақсадларни кўзламаган. Болалар ўзларининг севимли санъатларини муҳокама қилар ва шунга ўхшаш кийимларни (орқасида ўргимчак расми ҳамда 4 рақами бўлган катакли шим ва футболкалар) танлаган.
Бироқ, вақт ўтиши билан ҳаракатдан янги йўналиш ажралиб чиқиб, улар ичида бир қатор тажовузкор шахслар пайдо бўлган. Улар ҳудуддаги вазиятни беқарорлаштириш, ўсмирларнинг тўлиқ шаклланмаган дунёқарашига таъсир ўтказиш орқали уларни назорат қилишни мақсад қилиб олган. Бунинг оқибатида, тармоқдаги бегона шахсларнинг бузғунчи шиорлари таъсирига берилиб кетган болалар жамоат жойларида тўпланиб, оммавий тартиббузарликларни уюштира бошлаган.
Айни пайтда "Рёдан" ҳаракати томонидан уюштирилган бундай ҳолатлар Россия, Украина, Белорусия ва бир қатор бошқа давлатларда қайд этилган. Жанжаллар томонларнинг турли даражадаги тан жароҳатлари олишига, шахсларнинг мулкига зарар етказилишига, кўплаб маъмурий ва жиноий ишларнинг қўзғатилишига олиб келади.
"Фарзандларингизга эътиборли бўлинг, уларнинг қизиқишларини ўрганинг, айниқса субмаданий қизиқишларига бефарқ бўлманг. Болаларнинг аниме ва мангага бўлган қизиқишини қоралаб бўлмайди. Лекин, бу қизиқиши туфайли у номаълум шахсларнинг таъсирига тушиб қолмаётганлигига, виртуал дунёни ҳақиқатдан ажрата олиш қобилиятини йўқотмаганлигига ишонч ҳосил қилинг,- дейилади вазирлик хабарида.
608views0replies
0

Комментарии