Бугун, 3 март куни Чимкент шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтади.
Мулоқот чоғида икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчи корхоналарининг устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев билан норасмий учрашувда иштирок этиш учун Чимкентга келди.