• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 3 марта 2023

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар шанба ва якшанба кунларида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

342
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади. 

Эртага, 4 мартда республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 5 мартда нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Кундузги ҳаво ҳарорати +21...+24 даража, ёмғир пайтида +18...+20 даража атрофида бўлади.

3-5 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Навоий ва Жиззах вилоятларида 5 мартда 22-25 м/с.гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда 3-4 март кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 5 мартда бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 5-мартда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +17...+19 даражани, шанба ва якшанба кунлари +19...+21 даражани ташкил этади.

342
0