• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 марта 2023

Сирдарёдаги "Халқ банки"да салкам 3,9 млрд сўм "еб юборилгани" аниқланди

ДХХ "Халқ банки"нинг Ховос филиали масъул ходимини қамоққа олди.

651
0
UzNews.uz

ДХХ "Халқ банки"нинг Ховос филиалида пуллар талон-торож қилинганлиги аниқлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Аниқланишича, 2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд 828 млн 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

651
0