• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 3 марта 2023

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Ўзгидромет март ойининг бошида қатор вилоятларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

530
0
Жиззах вилояти ФВБ

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 5-10 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5-6 ва 8-10 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Жиззах, Навоий вилоятларида 5 ва 7 мартда чанг-тўзонлар билан кузатилади, жумладан: 

Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё вилоятида 7 мартда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. 5-6 ва 8-10 март кунлари кутилаётган ёмғир сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

— Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

— Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;

— Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

— Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

— Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

— Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

— Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

— Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

— Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

530
0