Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда янги “Coca-Cola” заводи қурилади

100% улуш миқдори хорижий инвестиция лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 300 нафар янги иш ўринлари яратилади.

186views0replies
0

Иллюстрация

Наманган вилояти марказида Cоcа-Cола ичимлиги ишлаб чиқарилади. Бугунги кун ислоҳотларидан ўзига хос хулоса чиқарган корхона раҳбарияти 30-40 йиллик истиқболни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш дастурини амалга оширишни режалаштирган.
"Биз айнан Наманганни танлаганмиз, боиси тадбиркорлик ва бошқа соҳалар ривожланаётган бўлиб, бунинг учун барча имкониятлар мавжуд. Буни биз ўз тажрибамизда кўриб турибмиз", — дейди Эзел Aгаоглу.
Хабарда айтилишича, “Coca Cola Ichimligi LTD Uzbekistan” корхонаси "Наманган" эркин иқтисодий зонаси Ибрат массивида ўз лойиҳаси қурилишини бошлашга киришади. Бунинг учун энг бебаҳо ер ва сув тортиш бўйича келишиб олинди.
Мазкур корхона томонидан “Замонавий технологияларга асосланган салқин ичимликларни ишлаб чиқариш комплекси”га оид умумий қиймати 27,7 млн АҚШ долларига тенг, 100% улуш миқдори хорижий инвестиция лойиҳасини амалга оширилиши натижасида 300 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, йилига қиймати 75 млн АҚШ долларига тенг маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.
186views0replies
0

Комментарии