Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда импорт товарлари учун истеъмол кредитлари беришга рухсат берилади

Сенаторлар импорт қилинадиган товарларни харид қилиш учун кредит беришга рухсат берувчи қонунни маъқуллади

207views0replies
0

UzNews.uz

Сенатнинг бугунги ўттиз еттинчи ялпи мажлисида "Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан "Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди. 
Унга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар (хизматлар) учун ҳам истеъмол кредити ажратишга рухсат бериш кўзда тутилган.
Марказий банкнинг маълумотларига кўра кейинги уч йилда аҳолига миллий валютада ажратилган кредитларда мақсади белгиланмаган кредитлар тоифасига кирувчи микроқарз 2020 йилда 5,8 трлн.сўмни, 2021 йилда қарийиб 1,7 баробарга ўсиб, 9,9 трлн сўмни ташкил этган, 2022 йилда эса 21,6 трлн сўмни ташкил этиб (ўтган йилга нисбатан ўсиш сурати – 2,2 баробарга) етди. Ушбу рақамлар микроқарзлар ҳажмининг кўпайиши аҳоли томонидан истеъмол товарлари ва хизматларига бўлган талабнинг йилан йилга тобора ортиб бораётганлигидан далолат беради,- дейди сенатор Турсунов
Жумладан, жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиладиган товарлар (хизматлар), шунингдек, Ўзбекистон Республикасига ташқаридан келтирилган товарлар (хизматлар) учун молиявий истеъмол кредитлари бериш имкониятини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.
Қолаверса, Қонун билан истеъмолчи молиявий истеъмол кредити олиш тўғрисида истеъмол товарларини (хизматларини) ишлаб чиқарувчи корхонани ёки реализация қилувчи ташкилотни олдиндан ёзма шаклда хабардор қилиш тартиби бекор қилинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, қонуннинг қабул қилиниши аҳоли истеъмол кредитларини расмийлаштиришда енгиликлар яратилишига, мамлакатда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш кўламининг кенгайишига хизмат қилади.
Мазкур қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
207views0replies
0

Комментарии