• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 марта 2023

Диний нашида учун 5 йилга қамалган 22 ёшли талаба йигит озодликка чиқарилди

Бугун чиқарилган апеллация судининг ажримига мувофиқ, унга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳукмга ўзгартирилди.

2 марта 2023
716
0

2023 йилнинг январь ойида Тошкентда 2001 йилда туғилган йигит ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган қўшиқларни (нашида) юклаб олиб, интернетда тарқатгани сабаб 5 йилга қамалгани ҳақида хабар бергандик

Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 2 март куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судланувчи С. Раҳмонқуловнинг ҳимоячиси томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида ушбу жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилди. https://t.me/toshkentshaharsudlari/5730

Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажримига мувофиқ биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилиб, С. Раҳмонқуловга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартлига ўзгартирилиб, 2 йил синов муддати белгиланди ва у суд залида қамоқдан озод қилинган.

Шунингдек, унинг 7 ой 9 кун қамоқда сақланганлиги инобатга олиниб, асосий жазодан чегириб ташланди.

2 марта 2023
716
0