Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда февраль ойида 23,2 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Бир ой ичида 258 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.

228views0replies
0

Энерегетика вазирлиги

Февраль ойида 23,2 млрд сўмлик ёки 258 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг февраль ойи давомида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 1 159 та ҳолатда 51,6 млн кВт⋅соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг натижасида тизимга 23,2 млрд сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 258 мингта хонадоннинг бир ойлик электр энергияси истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд (7,6 млрд сўм), Наманган (646 млн сўм), Бухоро ва Тошкент вилоятлари (428 млн сўм) ҳиссасига тўғри келади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
228views0replies
0

Комментарии